Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисоблашмоқда

0

Ўзбекистонликлар 21-25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисоблашади. Бу хулоса «Ижтимоий фикр» Маркази ўтказган тадқиқотлар натижалари орқали маълум бўлди.

Тадқиқотларда республикамизнинг барча ҳудудларида, шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, турли соҳа ва тармоқларда банд бўлган турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари иштирок этишган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонликлар 21-25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисоблашади. Бошқача қилиб айтганда, респондентларнинг фикрига кўра, ёшларнинг никоҳга кириш вақтини кечиктиришлари уларга маълумот олиш ёки касб-ҳунар эгаллашга, моддий мустақил бўлишга имкон беради.

Телефон сўрови, умуман олганда, эрта никоҳ одатда эрта ёш орқали аниқланиши ҳақидаги тўғри тасаввурни аниқлаб берди. Айни пайтда респондентларнинг 18 ёш ҳам қизлар, ҳам йигитлар томонидан никоҳ тузилиши учун эрта ёш ҳисобланишига ишончлари комил.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда эрта никоҳларнинг тарқалганлигига бериладиган баҳо уларнинг юқори даражада тарқалганлигидан (37,3%) камроқ даражада учраб туришигача (37,1%), фақат айрим вилоятларда (16,8%) ёки алоҳида ҳолатларда (1,5%) учраб туришигача бўлган доирада ўзгариб туради ва салбий ҳисобланади. Респондентларнинг фикрига кўра, аёл учун эрта никоҳга кириш ва бунинг натижасида барвақт ҳомиладорлик ва туғиш унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, жумладан, қизларга ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиши учун имкониятлар ва таълим олишни чеклайди.

Ўтказилган сўров эрта никоҳлар сабабларини аниқлаш имконини берди. Улар орасида: ота-оналарнинг ўз фарзандлари оилавий ҳаётини тезроқ йўлга қўйишга интилиши (48,1%), лозим даражадаги тарбиянинг мавжуд эмаслиги ва ёшларнинг репродуктив саломатлик масалаларида саводсизлиги (25,9%), фойдали никоҳ ҳисобидан ўзининг моддий аҳволини ўнглаш истаги (22,5%), режалаштирилмаган ҳомиладорлик (15,2%) ва ҳ.к.лар бор.

Ўзбекистонликлар эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатишди: эҳтимолий ажримлар (49,6%), хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги ва болалар саломатлигига салбий таъсир (44,8%), эҳтимолий маиший зўравонлик (19,5%) ва ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиш имкониятига салбий таъсир (17,5%).

Тадқиқот давомида унинг иштирокчилари эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш, ўсмир ва ёшларни эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари, оилавий ҳаёт, репродуктив саломатлик ва уни сақлаш усуллари ҳақида хабардор қилиш бўйича маърифий тадбирларни ўтказиш орқали эрта никоҳлар амалиётининг олдини олиш зарурлиги ҳақида фикр билдиришган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here