Кўплаб инсонлар ортиқча иш юки сабабли вафот этмоқда — ЖССТ ва ХМТ

0

Узоқ давом этадиган иш куни инсульт ва юрак касалликларининг келиб чиқишига, бунинг оқибатида ҳар йили юз минглаб инсонларнинг ўлимига олиб келади. ЖССТ ва ХМТнинг ушбу мавзудаги дастлабки тадқиқотларига  кўра, ортиқча меҳнат қилиш касбий касалликлар учун энг муҳим хавф омилига айланган.

ЖССТ ва ХМТ дастлабки глобал таҳлилга кўра, ҳафтасига 55 соатдан кам бўлмаган вақт давомида ишлаш сабабли 2016 йилда 398 минг киши инсульт, 347 минг киши юрак касалликлари оқибатида вафот этган дея маълум қилди. 2000 йилдан 2016 йилгача бўлган вақт оралиғида узоқ муддат ишлаш натижасида юрак хасталигидан вафот этганлар сони 42 фоизга, инсультдан оқибатида вафот эганлар эса 19 фоизга кўпайган

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here