Нукусда 16 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

0

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бугун, 19 май куни соат 12.30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олишди.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Ж.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here