“Бизнинг объектларимиз террор хавфи остида қолгандан кейин нима қилишимиз керак эди?”

0

“Бизга самолётда террорчи бўлгани, самолёт борти эса миналаштирилгани ҳақида Швейцариядан хабар келди. Бу ҳақда нафақат биз, балки Беларусь Республикаси ҳудудининг ташқарисида ҳам билишар эди”, – дея Беларусь президенти Александр Лукашенко парламентда Конституцион комиссия вакиллари билан ўтказилган мажлис давомида “Nexta” Telegam нашрининг бош муҳаррири Роман Протасевич бўлган самолётни мажбуран қўндирилгани юзасидан маълумот бериб ўтди..

Лукашенконинг таъкидланишича, Ryanair самолётининг миналаштирилгани ҳақидаги хабар Афина, Вилнюс ва Минск аеропортларига ҳам бир вақтнинг ўзида етиб келди, лекин Ғарбдаги мамлакатлар Минскда Ryanair самолётининг фавқулодда қўниши билан боғлиқ воқеани текширишда қатнашишдан бош тортганини таъкидлади.

“Бу каби IP-манзилли самолёт Польшада, Литва ва Латвияда ҳам аниқланди. Хўш, бизнинг объектларимиз мана шундай террор хавфи остида қолгандан кейин нима қилишимиз керак эди? Агар сиз Беларусда яшасангиз, билар эдингиз: ҳар куни мактаблар, университетлар ва корхоналар миналаштирилади. Шундай экан, биз ҳар қандай қалтис вазиятларда муносиб даражада жавоб бериб келганмиз”, – таъкидлаб ўтган Беларусь президенти.

Унинг айтишича, Ryanair самолётида қалтис вазият кузатилиши билан BelAES ҳимоя тизимлари тўлиқ ҳарбий тайёргарликка келтирилишга улгурилган.

“Вазият шунгача етиб боргандики, менинг буйруғим билан атом электр станциясининг барча ҳимоя тизимлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан тортиб мудофаа хизматлари ҳам бу ҳақда огоҳлантирилди, улар ҳам бир зумда шай ҳолатга келтирилди. Айнан шундай вазиятда, биз кутиб турганимиздек, ташқи душманларимиз мамлакатнинг ички ва ташқи ҳудудларида мана шундай босқинни бошлашни кутиб туришибди. Улар бу иши билан чегарадан чиқб кетдилар”, – алоҳида таъкидлади Беларусь раҳбари.

Лукашенко давом этар экан, Белорус давлатига нисбатан бўлаётган ахборот уруши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: “Мазкур вазият бизга бўлаётган ахборот урушининг навбатдаги кўринишидир.  Унинг бундан-да кенг қулоч ёйишининг олдини олишимиз керак”.

Беларусь президенти сўзининг охирида мажбуран қўлга олинган Роман Протасевич масаласига тўхталиб ўтар экан, тез орада мазкур “мухолифатчи” ҳақида хабар берилишини таъкидлаб ўтди.

“Тартибсизликлар бора-бора ўзининг янги босқичига ўтишга улгурди. Тушунинг ахир, биз улар учун синов полигонидек гапмиз. Биз билан улар ўз синовини тугатгандан кейин бу каби экстремистик ҳаракатлар Шарққа томон юришни бошлайди. Айниқса, экстремистик ҳаракатларни татбиқ этган Telegram канали (Nexta – таҳр.) Россияга қаршилигини кўрсатди ва шу билан Ғарб стратегларининг асл мақсадларини намойиш қилди.  Шундай экан, ниқобларни ечиб ташлаш, нима бўлаётганини очиқ ва ошкора айтиш вақти келди”, – дея қўшимча қилди Александр Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Афинадан Вилнюсга рейсни амалга оширган Рянаир авиакомпанияси самолёти бортда мина жойлаштирилгани ҳақидаги ёлғон сигнал туфайли диспетчер томонидан Минск аэропортига йўналтирилди. Аэропортда Роман Протасевич қўлга олинган.

Роман Протасевич – мухолифатчиларнинг биринчи рақамли ресурсига айланган, Беларус ҳукумати томонидан экстремистик ташкилот деб эʼлон қилинган Нехта телеграм-канали асосчиларидан биридир. Беларусда журналистга қарши уч модда бўйича жиноий иш очилган, улардан бири бўйича 15 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у самолётдалигида Беларусда ўзига ўлим жазоси таҳдид солаётгани ҳақида гапирган.

Human.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here