Россия муҳожирлар учун яна янги шартни белгилаб қўйди.

0

Россияда эндиликда мигрантлар рус тилини ва Россия тарихини билиши шарт бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, бу бўйича тегишли ҳужжат имзоланган. Унга кўра, эндиликда муҳожирлар шифохонадаги маслаҳатлашувлар ва полицияга мурожаат қилишда эркин мулоқот қила олиши керак бўлади. Шу билан бирга улар айрим ҳужжатлар ва аризаларни тўлдиришни ҳам билишлари шарт.

Шунингдек, мигрантлардан Россия тарихи бўйича имтиҳон топширишда муҳим воқеалар, йирик шаҳарлар номлари ҳамда бош давлат байрамларига оид саволларга жавоб беришлари сўралади. Бундан ташқари, улар ўзларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Россия ҳудудида бўлиб тургандаги мажбуриятлари ҳақида бохабар бўлишлари керак.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here