Карантин бекор қилинади!

0

Францияда AҚШ ва Буюк Британияликлар учун карантин бекор қилинади

Франция ҳукуматининг хабар беришича, 9 июндан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар COVID-19 тестидан ўтмасдан мамлакат ҳудудига киришлари мумкин бўлади. Чунки аъзо давлатлар “яшил” ҳудудга киради.

АҚШ ва Буюк Британиядан келганлар учун эса тест топшириш талаб қилинади. Аммо улар энди 14 кунлик карантинга олинмайди. Маълум бўлишича, карантин чеклови бекор қилинади ва саёҳатларга рухсат берилади.

Янги қарорга кўра, вакцина олмаган фуқаролар Францияга кириш учун тест топшириши ва етти кун карантин остида бўлиши керак.

Франция жорий этаётган “светофор” сайёҳлик тизимида АҚШ ва Буюк Британия сариқ ҳудуд бўлиб турибди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here