Мьянма ҳарбийлари “Демакратия учун миллий лига” партияси раисини коррупцияда айбламоқда

0

Мьянма ҳарбийлари сиёсатчиси, “Демакратия учун миллий лига” партияси раиси Аун Сан Су Чжини коррупцияда айбламоқда, дея хабар берди СНН нашри.

Коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия томонидан Су Чжига қўйилган бир нечта айбловлар бўйича тергов ўтказилмоқда. У “ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда коррупцияни содир этганликда айбдор” деб топилган.

Тҳе Глобал Нев Лигҳт оф Мянмар сайти маълум қилишича, Су Чжи коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг 55-моддасига биноан, айбдор деб топилган. Агар мазкур модда ўз кучида қолса, аёл 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Комиссиянинг таъкидлашича, Су Чжи ўз ваколатини суистеъмол қилиб, ўзи раис бўлиб ишлаган “Дав Кҳин Кйи” фондининг бош қароргоҳини очиш учун ер ва биноларни ижарага олган.

Пойтахт Нейпьидода ҳам Боғдорчилик касб-ҳунар мактабини ташкил этиш учун ерга ариза қонунга мувофиқ эмас, балки куч ва ваколат билан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни давлат тўнтаришида ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олган эди. Ўшанда Су Чжи мамлакатнинг давлат маслаҳатчиси ва амалда раҳбар лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Су Чжи раҳбарлигида 600 минг АҚШ доллари ва ноқонуний равишда олтин қабул қилингани маълум бўлди. Ушбу айбловлар март ойида Янгон вилояти собиқ вазирининг шикоятидан сўнг келиб чиққан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here