Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарлар ростми?

0

Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Наманган вилоятларида тест саволлари олдиндан тарқалиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. ХТВ Ахборот хизмати мазкур хабарлар юзсидан муносабат эълон қилди.

Келтирилишича, тестлар тарқалиб кетишини олдини олиш учун барча экспертлар ДТМ биносида ишлаган, ХТВ тестларни алоҳида тузиб, тақдим этмаган.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сон қарорида босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий тест тизими жорий этилган.

Тест тизими бўйича  қарорга мувофиқ тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилган ва Давлат тест маркази томонидан назорат материалларини тузишга жалб қилинган Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси экспертлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

Яратилган тестларни жойларга етказиб берилиши ёки тестни ташкил этилишида Халқ таълими вазирлиги иштирок этмаган, дейилади вазирлик изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ДТМ Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани юзасидан расмий муносабат билдиргани эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here