Наша эккан сурхондарёлик фуқарога жиноят иши қўзғатилди

0

Шеробод туманида 19 май куни соат 20.00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласи ҳудудида  тадбир ўтказди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу маҳаллада яшовчи, Ў.Олимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйидан 3 туп “Наша” ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 21 май куни Ў.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here