Вируснинг «ҳиндча» штамми аломатлари қандай?

0

Роспотребнадзор эпидемиологи Наталя Пшеничная коронавируснинг «ҳиндча» шатмми аломатлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, коронавируснинг «ҳиндча» штамми учун ошқозон-ичак трактининг намоён бўлиши характерли бўлиб, ушбу турга чалинганларда йўтал ва иситма жуда кам ҳолларда учрайди.

«Аввало шуни тушуниш керакки, COVID-19’нинг барча аломатлари ўзига хос эмас, жумладан, 70–80 фоиз одамда учрайдиган ҳид билишни йўқотиш ҳолати ҳам. Ҳозирда SARS-CoV-2’нинг янги турлари пайдо бўлаётгани сабабли касаллликнинг эрта кўринишида ўзгаришлар кузатилмоқда», —  деган Пшеничная.

Унинг сўзларига кўра, «ҳиндча» штаммда қорин оғриғи, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниш, шунингдек, бўғимларда оғриқ ва эшитиш қобилияти йўқолади.

«Ушбу вариантни юқтирган беморларда тез-тез диарея учраб туради ва оёқларда қон қуюқлашиши кузатилади. Бу гангрена (тўқималарда қон оқими тўхтатилганда содир бўлади) ривожланишига ва бармоқларнинг олиб ташланишига олиб келиши мумкин», — дея қўшимча қилган мутахассис.

Шунингдек, у чет эллик олимлар «ҳиндча» вариантда иситма ва йўтал камроқ учраши, ҳид билишнинг йўқолиши эса деярли кузатилмаслигини айтганини келтириб ўтган.

Аввалроқ коронавируснинг «ҳиндча» штаммига самарали бўлган илк вакциналар аниқланганди. Шу билан бирга, Ҳиндистон ҳукумати барча ижтимоий тармоқлардан «ҳиндча» штамм ҳақидаги хабарларни ўчиришни сўраганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here