Самарқандда «Минск» хиёбонидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

0

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Самарқанд шаҳридаги «Минск» хиёбонида ноқонуний қурилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ҳокимлиги прокуратура органларига Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида «Таунхаус» услубидаги уй-жойлар, болалар боғчаси ва савдо биноларини қуриш учун рухсатномалар ҳолати тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этди.

Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Шохрухбек Алибековнинг сўзларига кўра, қурувчи компания ноқонуний равишда қурилиш ишларини олиб бормоқда.

Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчилардан бирининг айтишича, май ойи охирида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маҳаллага ташриф буюрган ва хиёбон ёнидаги ҳудудда қурилиш ишларини тўхтатишга буйруқ берган. Қисқа танаффусдан сўнг, қурувчи компания яна қайта иш бошлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here