ЭХСОН…

0

‼️Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ ямоқ, юз қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқдию, эьтиборсиз йўлида давом этди. Уни хашамат уйида хотини ва болалари кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг ҳаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирдию, ич ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида Аллоҳга юзланди: “Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун хеч нима қилмайсан?”. Ана шундай ўкинч сўзларни айта айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди: “Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!”

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here