Ревматизм қандай келиб чиқади?

0

📌Ревматизм ёки ўткир ревматик иситма юрак, бўғимлар, терига ва асаб тизимига таъсир қилувчи мураккаб касаллик. А гуруҳидаги стрептококк инфекциясидан келиб чиққан томоқ оғриғидан кейин пайдо бўлади.

📌Бу касаллик кўпинча антибиотиклар билан даволанмаган ёки ўткир ревматик иситмани юқтиришга мойиллиги юқори бўлган 3 ёшдан катта болалар ва 21 ёшгача бўлганларга таъсир қилади.

📌Кардит. Кардит юрак яллиғланиши, ревматизмнинг энг кенг тарқалган асорати. Бундай ҳолда, аввал клапанлар, юрак мушаклари ва ташқи мембрана – перикард зарарланади.

📌Полиартрит. Бўғимлар ревматик иситма билан яллиғланади, улар шишади, қизаради ва оғрийди. Одатда бу тиззалар, тирсаклар, тўпиқлар, билакларда кечади. Оғриқ бир суяк бўғимида, сўнгра иккинчисида пайдо бўлади.

📌Ўткир ревматик иситманинг кенг тарқалган хусусияти шуки, у умуртқа поғонасига ҳеч қачон таъсир қилмайди ва камдан кам ҳолларда елка ёки бармоқ бўғимларига таъсир қилади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here