Россиядаги барча мигрантларга ягона ҳужжат — электрон карта берилади. У ҳақида нималар маълум

0

Россиядаги барча мигрантлар бир дона ҳужжат — электрон картани олиши керак бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлари вазирлиги эълон қилган лойиҳада сўз боради.

Қуйида ушбу лойиҳанинг энг муҳим пунктларига эътиборингизни қаратамиз.

Лойиҳа Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. У келаси йилдан ишлай бошлайди.

Россия Федерациясида 30 кундан ортиқ қолишни истаган барча чет элликлар ушбу электрон картани олиши талаб қилинади. Бу ҳатто сайёҳларга ҳам тегишли.

Мигрантлар 30-куни бармоқ изларини топшириши, тиббий кўрикдан ўтиши (ОИВ ва гиёҳвандлик йўқлиги бўйича) ва шахсий гувоҳнома олиши керак.

Карта расмий равишда мигрантнинг шахсини тасдиқлайди. Мигрант ўзи билан бирга миллий паспорт олиб юриши талаб этилмайди. Карта 10 йил давомида амал қилади. Бироқ карта олинганидан сўнг, мигрант Россия ҳудудида 1 йил давомида бўлмаса, карта бекор қилинади.

Россия ҳудудида бўлишнинг учта режими жорий этилади: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва доимий.

Россияда кетма-кет 30 кундан ортиқ ёки йилига 90 кундан кўпроқ вақт давомида яшаганда, мигрант белгиси бор электрон миграция картаси — қисқа муддатли яшаш учун рухсатномани олиши керак.

Узоқ муддатли ва доимий яшаш учун рухсатнома мигрантга эркин ишлаш имконини беради.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here