Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда

0

Шу йилнинг январь-май ойларида банклар аҳолига 2,67 трлн сўмлик автокредитлар ажратди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,5 фоизга кўп. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таяниб Spot хабар бермоқда

Турли вилоятларда, хусусан Тошкентда ўсиш суръатлари 104 фоизгани ташкил қилди. Барча ажратилган автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўм пойтахтга тўғри келмоқда.

Ўтган йили Марказий банк автокредитлар бозорини барқарорлаштириш учун макропруденсиал назоратни кучайтирган эди.

Ўшанда регулятов раҳбари Мамаризо Нурмуратов мунтазам равишда автокредит ажратаётган банклар келажакда уларни қандай хатарлар кутаётганини сезмаётганини айтган эди.

Автокредитлар бўйича қарздорлар сони 2019 йилнинг ўрталарида 85 мингни ташкил этганди. Бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 бараварга, 2017 йилга нисбатан 12 бараварга кўп.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here