Бухорода 40 ёшли эркак никоҳида бўлмаган қизни рашк сабаб ўлдирди

0

Бухоро вилояти Жондор туманида 13 июль куни Ф.З. исмли эркак рашк сабаб Ж.М. исмли турмушга чиқмаган қизни ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳолат Жондор тумани Самончиқ маҳалласи «Нозима Ниёз» фермер хўжалиги дала майдонида 13 июль куни соат 19:00 да содир бўлган. Туманнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Ф.З. ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб келган 39 ёшли Ж.М. исмли турмушга чиқмаган аёлнинг бўйин ва кўкрак қисмига ошхона пичоғини санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аниқланишича, қотилликка рашк оқибатидаги жанжал сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода эркак жанжал сабаб хотинини пичоқлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда ичкуёв хотинини кетмон билан уриб ўлдиргани ва Қашқадарёда эркак хотинининг жазмани томонидан ўлдирилгани маълум қилинган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − 12 =