Гаити президентини ким ўлдиргани маълум бўлди

0

Колумбия полициясининг бошлиғи колумбиялик қуролли кучларнинг икки нафар собиқ аскари Гаити Президенти Жовенел Моиснинг ўлдирилишига сабаб бўлган “ҳибсга олиш операцияси” ни режалаштиришда ва ташкил этганликда маъсул эканини айтди.

Куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзга чиққан Хорхе Варгас, колумбияликлар Ҳерман Алеҳандро Гарция ва Дуберней Кападор операцияни режалаштиришда бирга ҳаракат қилганларини айтди.

Ҳужум оқибатида уч нафар колумбиялик ҳалок бўлди, 18 нафари эса Гаитида панжара ортида ўтирибди. Гаитида колумбиялик дипломатлар уларнинг олдига кириш имконига эга эмаслар.

Варгаснинг айтишича, Маями шаҳридаги хусусий хавфсизлик фирмаси бўлган СТУ Сесуритй, колумбиялик гумонланувчилар учун Богота шаҳридан Санто Домингога 19 та самолёт билетларини сотиб олиб берган.

Тонгга яқин эса президентнинг уйида хужум содир этилган.

Моиз отиб ўлдирилган ва унинг рафиқаси яраланган.  Тепкини айнан ким босгани эса ханузгача номаълум.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four × five =