ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР
? Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради.
? Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади.
? Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.
? Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.
? 2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.
? Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.
❗️ Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслиги учун.