“Толибон”нинг фаоллашуви фонида Марказия Осиё ва Россия Термизда ҳарбий машғулот ўтказади

0

Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда “Лента” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган режага кўра, машғулотларда асосий эътибор ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши курашга қаратилади. Бундан ташқари, қўшинлар минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган уринишларга қарши кураш бўйича машғулотлар ўтайди.

“Известия” нашри маълумотларига кўра, август ойидаги ҳарбий машғулотлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри полигонларида бўлиб ўтади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × 1 =