Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

0

Шу йил 26 июнь куни соат 19:45 Олмазор туманидаги “Тўхтабой” жоме масжидида 41 ёшли Арифходжаев Фозилходжа жанжал кўтарган, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбирии

Ушбу ҳодисадан сўнг унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, 15 суткага қамалган. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган текширув давомида унинг телефонида шубҳали диний мазмундаги материаллар ҳам мавжудлиги ва уларни бошқа фуқароларга намойиш этганлиги маълум бўлган. Ушбу материаллар Дин ишлари бўйича Қўмита томонидан ҳам текширилган ва натижада видеолар диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар сирасига кириши маълум бўлган. Шунингдек, фуқаро фейсбукда “Фозилхўжа Арифходжаев” номли профили орқали ҳам шундай мазмундаги видеоларни улашгани аниқланган.

Пойтахт ИИББнинг маълумотига кўра, фуқарога нисбатан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twelve − five =