“Ўзбекистон портларимиз орқали дунёга чиқиши мумкин” — Покистон бош вазири

0

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари халқаро конференцияси бошланди. Қатнашчилар орасида Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам бор.

Кеча Ўзбекистон ва Покистон етакчилари стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолади, икки мамлакат ҳамкорлиги янги босқичга чиққани эълон қилинди.

Имрон Хон музокаралардан кейинги брифингда Ўзбекистон Покистон портлари орқали денгизга чиқиши мумкинлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, синов тариқасида Покистон чегарасидан йўлга чиққан юк машинаси 2 кун ичида Ўзбекистонга етиб келган.

“Портларимиз орқали Яқин Шарқ, Африка давлатлари, муносабатларимиз тикланса, Ҳиндистон бозорига чиқишингиз мумкин”, деди Покистон бош вазири.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty + three =