Замонавий тарихидаги энг қобилиятли одам сифатида Уилям Сидис исмли шахс тилга олинади. У 1898 йилда Америкада, яҳудий муҳожирлари оиласида таваллуд топган.

0

• 1 ёшда ёзишни ўрганган.

• 4 ёшида Гомерни асл нусхасида ўқиб чиққан.

• 6 ёшида Аристотел фалсафасини ўрганган.

• 4 ва 8 ёш оралиғида 4 та китоб ёзиб улгурган, китобларнинг биттаси анатомия йўналишида бўлган.

• 7 ёшида Гарвард тиббиёт мактабига кириш учун имтиҳон топширган. Аммо, уни ўқишга 11 ёшида қабул қилганлар.

• Уилям 9 ёшга киргунга қадар 8 та – инглиз, рус, франтсуз, олмон, лотин, юнон, иврит ва яна битта ўзи ихтиро қилган тилни мукаммал билган.

• Сидис ёши улғайган пайтга келиб 40 та тилни пухта ўзлаштирган.

• 11 ёшида Гарвард университетига ўқишга кирган ва тез орада Гарварднинг математика клубида маърузалар ўқишни бошлаган.

• 16 ёшида Гарвард университетини тамомлаган.

 

Сидис бутун умри давомида асаб хуружларидан азият чеккан. Болаликдан унга берилган катта эътибор аянчли оқибатларга олиб келган.

Унинг ИҚ кўрсаткичи 250 дан 300 гача деб баҳоланади. Бу тарихда қайд этилган энг юқори ИҚ кўрсаткичидир.

Қизиқ томони шундаки, Сидис улғайгач, муваффақиятга эриша олмаган. У бутун умри давомида ҳисобчи бўлиб ишлаган, оддий либослар кийган, ишхонадаги ҳамкасблари унинг даҳо эканлигини пайқаб қолишлари билан дарров ишдан бўшаган. Ҳамиша журналистлардан беркиниб юрган.

Сидис 1944 йилда, 46 ёшида мияга қон қуюлиши оқибатида вафот этган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

18 + 20 =