ЖССТ ҳинд штаммининг кенг тарқалиши ҳақида огоҳлантирди

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 нинг «дельта» штамми кенг тарқалиб бораётганидан огоҳлантирди.

Сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб коронавируснинг «дельта» штаммини юқтирган мамлакатлар ва ҳудудлар сони 6 тага ўсиб, 111 тага етди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти TASS агентлигига хабар берди.

ЖССТнинг ҳафталик маълумотига кўра, тўртта штаммни («альфа», «бета», «гамма» ва «дельта») юқтириш даражаси юқори бўлиб қолмоқда.

Бир ҳафта олдин, вируснинг ушбу штамми 104 мамлакат ва ҳудудларга тарқалган эди.

Ушбу маълумотлар «дельта» сайёрамизнинг аксарият қисмида кенг тарқалганини кўрсатади.

Хусусан, Россия, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Туркия, Франция, Индонезия, Таиланд, Япония, Исроил, Бразилия, АҚШ ва Жанубий Африкада аниқланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

16 + nine =