⚡️Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғига сел келди
Бугун туманнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғди. Натижада тўпланиб қолган майда тош заррачаларининг сел тошқинида оқиб келиши оқибатида тоғли Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ҳолатига зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган.
Вазиятдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборди.
Айни вақтда вазият барқарорлашган. Йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.