Ўзбекистон фуқароси Токиода аёл кишини зўрлашда айбланмоқда

0

Japan Times нашрининг хабар беришича, 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Токио Олимпия стадионида аёл кишини зўрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Токио полицияси маълумотига кўра, университет талабаси бўлмиш Д. Р. 20 ёшлар атрофида бўлган япониялик қизга жума куни кечқурун стадиондаги кузатувчилар ўриндиқлари олдида ҳужум қилиб, зўрлаган.

Маҳаллий ОАВларнинг хабарларига кўра, ўзбекистонлик талаба япониялик қиз билан айнан ўша куни Олимпиада ўйинларига тайёргарлик жараёнида танишган. Kyodo News маълумотига кўра, уларнинг иккаласи ҳам Олимпиада ўйинларига алоқадор вақтинча ишга жалб қилинган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ушбу фуқаро Ўзбекистон Олимпия делегацияси таркибига кирмайди. «Асосий делегация бугун Тошкентдан учиб кетади», — деди МОҚ матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик талаба ушбу айбловларни инкор қилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

2 × 2 =