1 млрддан ортиқ денгиз жонзотларини нобуд қилди

0

Канададаги рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат 1 млрддан ортиқ денгиз жонзотларини нобуд қилди — тадқиқот

▪️Иқлим ўзгариши муаммолари кундан кунга ёмонлашиб боряпти. Канадада қайд этилган  50 даражага яқин ҳарорат сабаб Тинч океанида 1 млрд сув ҳайвонлари нобуд бўлганЖ

Британия Колумбияси университети биологи Кристофер Ҳарлей Тинч океанининг Канада қирғоқларини тадқиқ қилиб, ҳамма ерда ўлик мидия чиғаноқларини учратган.

Чиғаноқли денгиз ҳайвонлари 30–40 даража ҳароратгача дош бера олади. Ундан ортиғи уларга оғирлик қилади.

Энг ёмони, миллиард денгиз жонзотининг ўлими сув сифатига таъсир қилади. Сабаби жонзотлар сувни фильтрлаб туради, яшаш учун шароит тайёрлаб беришади. Биргина мидия чиғаноқларининг ҳалокати бошқа турларнинг ҳам камайиб кетишига олиб келиши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − seven =