Нормал ҳаёт кечиришимиз учун учун бизга 20 хил минерал етади. Улар танага озиқ-овқат билан киради. Шунинг учун мувозанатли овқатланиш билан биз этишмовчиликка барҳам берган бўламиз.
✅Минералларнинг ассимиляция даражаси нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органларининг ҳолатига, макро ва микроелементларнинг даражаси мавсумга боғлиқ: у баҳорда пасаяди, кузнинг бошларида кўпаяди.
?Минераллар етишмаслиги қуйидаги ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин:
?ҳолсизлик;
?тушунтириб бўлмайдиган уйқучанлик;
?тери қуриши ва тирноқлар мўртлашиши;
?меъёридан кўп соч тўкилиши.
??⚕️Шифокор тавсияси ва қоннинг биокимёвий текширувисиз мустақил равишда парҳез қўшимчалари ва витамин-минерал комплексларини қабул қилмаслик керак.
?Овқат рационингизга мева, сабзавот, ўтларни, тўлиқ оқсилни, шунингдек макро ва микроелементларга бой ёнғоқларни, уруғларни, кўчатларни қўшиш муаамони бартараф этишга ёрдам беради.