Расман: Тўйларга 50 кишилик чеклов кучга кирди

0

Махсус комиссия 1 августга белгилаган муддатни ўзгартириб, тўйхоналардаги оилавий тадбирларда иштирокчилар сонини 50 кишидан оширмаслик талаби 20 июлдан кучга кириши ҳақида қарор қабул қилди.

50 кишилик чеклов очиқ саҳнда ўтадиган маросимларга тааллуқли эмас. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам санитария-гигиена талабларига риоя этилиши керак.

Шунингдек, кафе-ресторанларнинг таом етказиб бериш хизматлари иш вақти чекланди: улар энди соат 8:00дан 23:00гача ишлаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 20 июлдан кафе-ресторанлар соат 08:00дан 20:00гача фақат очиқ майдонларда фаолият юритиши мумкин (меҳмонхоналардаги кафе-ресторанлар бундан мустасно)

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 − three =