Тожикистон ҳудудида кузатилган кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сел тошқини оқибатида мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятида 10 киши ҳалок бўлди”.

0

Қайд этилишича, Сўғд вилояти Панжикент шаҳри яқинидаги Дашти Қози қишлоғида маҳаллий аҳоли лойқа сувдан икки нафар аёлнинг мурдасини чиқариб олган, шунингдек, табиий офат туфайли ҳудуддаги 15 та аҳоли турар жойи вайрон бўлган, 35 бош чорва мол сувга оқиб кетган.

«Дашти Қози қишлоқ жамоатидан 30 километр узоқликда 10 нафар чўпон сел оқимига тушиб қолган. Қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш учун воқеа жойига ФВҚ қутқарувчилари юборилди. Қутқарув ишлари давомида саккиз нафар чўпоннинг жасади сувдан чиқариб олинди. Яна икки нафар чўпонни излаш ишлари давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eleven + 7 =