Хонтўраев пистолет билан қўрқитиб, спиртли ичимлик олиб кетгани айтилган хабарга сотувчининг ўзи ойдинлик киритди

0

Аввалроқ спортчи Мурод Хонтўраев ЙТҲга учраб ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Воқеа содир бўлгач тармоқларда турли хил хабарлар тарқалиб, унда Хонтўраев ҳодиса содир бўлишдан аввал дўкон сотувчисига пистолет тираб, спиртли ичимлик олиб кетгани айтилган эди.

Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарларни рад этди. Дўкон сотувчисининг сўзларига кўра, Хонтўраев соат 10:30ларда дўконга келган ва у унинг олдига чиққан. Спортчи сотувчидан сақич ва сув олиб чиқишни сўраган. Сотувчи машинада ҳақиқаттан ҳам Хонтўраев бўлганини ва уни аввал ТВда кўрганини айтган.

Эркак тармоқларда тарқалаётган хабарлар ёлғон эканини таъкидлаган. У ҳеч ким пистолет билан қўрқитмаганини айтиб, ушбу хабарларни ким тарқатганини ҳам билмаслигини маълум қилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

fourteen − four =