Тошкентдаги “супер ГАИ машинаси” бўйича ЙҲХББ изоҳ берди

0

Ижтимоий тармоқда Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама пайдо бўлгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди.

Видеода Tracker русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган ва бу муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.

“Йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида режали ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган”, дейилди ЙҲХББ хабарида.

Қайд этилишича, янги ускуна ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here