Урганч шаҳрида ёниб кетган юк автомобили бўйича маълумот берилди

0

22 июль куни тунда Бухоро вилоятидаги «Kogon metal savdo servis» корхонасига қарашли юк машинаси Урганч шаҳар, А.Баҳодирхон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчи З.О. ёнғиндан қочиб, автомобилдан пастга сакраган ва оёғи синган. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда.

Хоразм вилоят ФВБ хабарига кўра, Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан махсус автотранспорт воситалари жалб этилган. Ёнғин 40 дақиқада ўчирилган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × three =