Умуман олганда, ҳозирда коронавирус билан эмлангандан сўнг вирусни юқтирмасликка 100% ишонч билан жавоб бериши қийин. Нафақат ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, балки бошқа вакциналар билан эмланган фуқаролар ўртасида ҳам касалликни юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ айнан эмланган фуқаролар касалликнинг аломатларини енгил кўринишда ўтказаётганлари қайд этилган.
Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган фуқаролар орасида вирусни юқтириш ҳолатлари тахминан 0, 004% аҳоли орасида аниқланди. Шу сабабли инсон учун бебаҳо соғлиқни ва умрини асраб қолиш мақсадида вакцина олишни илгари сурмоқдамиз.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, вакцинанинг 1-дозаси билан 2-дозасининг оралиғида эмланган фуқароларда асосан вирусни юқтириш ҳолатлари кузатилди. Бироқ 3-дозани қабул қилган аҳоли ўртасида вирусга чалинганлар деярли тасдиқланмади.
@Militsiya_Uzb