24 июль — шанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча учун иш куни ҳисобланади.
Чунки Президент фармони асосида мазкур шанбадаги дам олиш куни 22 июль — пайшанба кунига кўчирилгани сабабли ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ўша куни дам олишган эди. Энди улар эртага ишга чиқишади.