Самарқандда ресторан эгаси ва унинг оила аъзолари калтаклаб кетилди. 19 ёшли ўғил оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган

0

Самарқанд шаҳридаги «Шуҳрат» ресторани эгаси ва унинг оила аъзолари калтаклаб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 18 июль куни соат 15:30ларда содир бўлган. Хабар қилинишича, ўша куни ресторанда тўй бўлиши керак бўлган ва ташқарида тўйга келганлар кутиб қолган. Шундан сўнг тўй эгалари ресторан маъмуриятидан нега меҳмонлар ичкарига киритилмаганини сўраган. Уларга жавобан ресторан раҳбарияти ҳали столлар тайёр эмаслигини ва тайёр бўлгач ҳамма киритилишини айтган. Ушбу гаплардан сўнг орада жанжал бўлган ва келган меҳмонлар ресторан эгаси, унинг турмуш ўртоғи ва 19 ёшли ўғлини калтаклаган. Натижада ўғил оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ресторан раҳбарининг айтишича, жанжал кўтарганлар эртаси куни ишчисини ҳам уриб кетган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумот беришича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Жанжал иштирокчиларидан бири эса ҳибсга олинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here