Ўзбекистонда қаттиқ карантин нега жорий этилмаётгани айтилди

0

АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков мамлакатимиз ҳудудида нима сабабдан қаттиқ карантин чоралари ўрнатилмаётгани бўйича изоҳ берди.

«Аҳоли ўртасида мамлакатимизда қаттиқ карантин чоралари ўрнатилмаётгани юзасидан айрим эътирозлар келиб чиқмоқда. Шу ўринда айтишим мумкинки, мамлакатимиз аҳолисининг иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиб ҳамда пандемия ҳолатида ҳам иш жараёнини тўхтатмаслик учун айрим чекловларга қўллаган ҳолда қаттиқ карантин ўрнатилмаяпти. Албатта, бу эътиборсиз бўлиш керак дегани эмас. Пандемик ҳолат ҳали юмшаганича йўқ», — дейди Отабеков.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари 14 та эмаланиши лозим бўлган аҳоли тоифасининг вакцинациясига ҳам тўхталиб ўтди. Вакцинациядан ўтказилиши шарт бўлган 14 та аҳоли тоифаси эмланмас экан, ўз ишлари билан шуғилланмасликлари керак, дейди Нурмат Отабеков.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here