Болаларда учрайдиган Совид-19 дан эҳтиёт бўлинг.

0

Массачусетс ва Гарвард тиббиёт мактаблари (АҚШ) олимлари болалар ва ўспиринлар дуч келиши мумкин бўлган СОВИД-19 нинг хавфли асоратлари тўғрисида огоҳлантирдилар. Тадқиқот тафсилотлари Ҳеалио порталида чоп этилган пресс-релизда келтирилган.
Олимлар инфекциянинг узоқ давом этувчи аломатлари орасида иситма, қорин оғриғи, қусиш, диарея, юрак етишмовчилиги, оғир бош оғриғи ва чарчоқ бор деган хулосага келишди. Шифокорларнинг фикрига кўра, ошқозон-ичак йўли касалликлари болалар орасида камроқ учрайди, аммо уларни бутунлай чиқариб ташлаб бўлмайди.
Бундан ташқари, шифокорларнинг айтишича, СОВИД-19ни юқтиргандан 2-4 ҳафта ўтгач юрак-қон томир тизими ва коронар артерияга зарар етказувчи мултитизимли яллиғланиш синдроми (МИС-С) ривожланиш хавфи мавжуд. Унинг сабабларини аниқлаш учун олимлар 100 бола иштирокида тажриба ўтказдилар.
Маълум бўлишича, МИС-С билан касалланган беморларда вирус ичакларда аниқланишда давом этган. Сабаби шундаки, ошқозон-ичак йўлида топилган СОВИД-19 зарралари қон йўлига тушади. Шу боис организм МИС-Сга хос иммун жавоб беради. Массачусетс шифохонасининг етакчи пулмонологи Лел Ёнкернинг айтишича, қондаги МИС-С вируси зарралари гипер яллиғланувчи реакцияга тўғри келишини кўрсатиб берган биринчи тадқиқотдир

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here