Ўзбекистонда август ойидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланади

0

Хабар берилишича, вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида 24 июл куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Карийев ва Jurabek Laboratories компанияси вакиллари, шунингдек, Хитойнинг Anhui Zhifei Longsom Biopharmaceutical компанияси бош муҳандиси Ван Чжи Цзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У ҳамда бошқалар иштирокида учрашув бўлиб ўтган.

Унда Хитой компанияси билан вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган.

“Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда ойига 10 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 миллион дозага қадар олиб чиқиш мумкинлиги бўйича фикр алмашди”, — дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here