Ўзингни ўзинг қиласанда!

0

Вобкентда “COVID-19” текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, Р.Ғ. “COVID-19” текширувига фуқаролардан таҳлил учун намуна олмасдан, “ACER” русумли компьютер техникасидан фойдаланиб, ПЦР намуналари учун электрон базага сохта тиббий маълумотларни киритиб, эвазига кимёвий ишлов берилган 300 минг сўм миқдоридаги пулларни икки нафар фуқаролардан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here