“Толибон” Афғонистондан бошқа давлатларда террорчилик ҳаракатларини амалга оширмасликка ваъда бермоқда

0
“Толибон” ҳаракати вакили Муҳаммад Суҳаил Шоҳин Ҳиндистоннинг АНИ ахборот агентлигига берган интервьюсида, “Толибон” террорчиларга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳаракатларда фойдаланишга рухсат бермаслигини айтди.

“Биз ҳеч кимга Афғонистон ҳудудини ҳеч бир давлатга, шу жумладан қўшни давлатларга қарши ишлатишига йўл қўймаймиз”, – дейди у.

Бундан ташқари, у “Толибон”нинг Покистонда жойлашган террорчи гуруҳлар билан алоқаси борлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Шоҳин, шунингдек, Толибон Афғонистондаги элчихоналарга ёки дипломатларга ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here