Даҳшат! Туман ҳокимига тегишли машина уриб юбориши оқибатида 16 ёшли қиз вафот этди

0

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳокимига тегишли машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 20 август куни 27 ёшли ҳайдовчи У.А. давлат рақами 10 020 DAV бўлган “Captiva” автомашинасида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Бош прокуратура У.А. Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси эканини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат бўйича, Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here