Афғонистонда аҳвот тобора жиддийлашмоқда

0

Афғонистондаги воқеалар кескинлашиш эхтимоли катта, Қирғизистонда яшаётган афғон қочқинлари ўзларини тезроқ учинчи бир давлатга чиқариб юборишни талаб қилган. Сўнгги икки ҳафтанинг ўзида учинчи бор намойишга чиқишган.

Улар ўзларининг АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига киришларига рухсат берилиши ва бунинг учун керакли ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини талаб қилган. Намойишчилар сўзларига кўра, қочқинлар орасида охирги 20 йил давомида Қирғизистонда расмий мақомсиз яшаётганлар ҳам бор.

Улар маҳаллий журналистларга намойиш ўтказаётган афғон қочқинлари билан на қирғиз расмийлари ва на хориж давлат элчихоналари вакиллари учрашганлигини айтган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here