Акмалхон Эшонхонов бўйдоқлар сафини расман тарк этди (фото)

0

Ахборот агентлиги асосчиси ва раҳбари Акмалхон Эшонхонов бўйдоқлар сафини расман тарк этди. У ўзи кўнгил қўйган ҳамда журналистикага бевосита алоқадор Хоразм элининг фарзанди Рухсора Баҳромзодага уйланди.

2021 йил 8 сентябрь куни тўғилиб ўсган диёри Наманган вилояти Косонсой туманида катта тантана тарзида тўй шодиёнаси ўтказилди. Ушбу висол оқшоми сал олдинроққа мўлжалланган эди. Бироқ, карантин талаблари юмшаши кутилди.

Тўйда Косонсой тумани ҳокими, шунингдек Ички ишлар вазирининг табриклари ўқиб эшиттирилди. Таниқли шоу-бизнес вакиллари Санжай, Ғайбулла Турсунов, Нодирбек Холбоев, Юсуфхон Нурматовларнинг куйлаган қўшиқлари барчани хушнуд қилди.Тўйдан олинган унутилмас лаҳзалар фотоларга муҳрланди:

Hordiq.net ижодий жамоаси Акмалхон Эшонхоновга туганмас бахт тилайди!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here