“Kим сувга сакраб, қирғоққача тирик етиб олса, бир миллион доллар бераман”,

0

Бир гуруҳ туристлар тимсоҳ фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси “ким сувга сакраб, қирғоққача тирик етиб олса, бир миллион доллар бераман”, дебди. Ҳамма жим турганмиш.

Шу пайт бир йигит “шалоп” этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар ортидан борибди, аммо омади келиб, йигит соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди.

Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди.

Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига “яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга туртиб юборди..”, деса, хотини “ўша мен эдим”, деярмиш 😂

Қиссадан ҳисса шулким, ҳар бир омадли эркакни ортида катта ишларга биринчи туртки берадиган аёли турар эмиш ))

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here