Алексей Навальний Бош прокуратура ва Роскомнадзорни судга берди

0

Россиядаги мухолифат сиёсатчи Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Роскомнадзор устидан Москва Тверской судига даъво аризаси киритди.

Навальний даъво аризасини 11 сентябр куни киритди. Суд аризани 13 сентябрь куни рўйхатга олди. Навальний нега бу аризани бергани номаълум.

Суд материалларида ишлар тоифасида “давлат ҳокимияти органлари, ҳарбий қўмондонлик ва назорат органларининг қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинган иш” деб айтилган. Навальний вакиллари суд бўйича изоҳ беришмади.

Июль ойида Роскомнадзор Алексей Навальний сайтини ва Россиядаги ФСБ билан боғлиқ 40 дан ортиқ манбаларни блоклаган эди. Роскомнадзор ушбу ҳаракатларини экстремизмга қарши кураш деб тушунтирган.

Август ойида Роскомнадзор “Ақлли овоз бериш” функцияси мавжуд бўлган Навальний иловасини, сентябрь ойида эса “Ақлли овоз бериш” сайтига тўсиқ қўйган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here