Муниса, қўй ўқима!..

0

Барибир бир гўр қилмайсан. Ўзи қанақа қилиб талаба бўлиб қолганингни ўзи, одамларда бир дунё савол туғдиради. Лаб шиширилган, тўйлардан бўшамайдиган. Шунингдек ҳамиша майшат қўйнида бўлган одамни талаб бўлиб қолишини ўзи қандайдир мўъжиза… Майли буларнинг ҳаммаси ўз йўлига. Аммо сен борганингдан кейин ўқишдагиларнинг, ўқийдиганларнинг хаёллари бузилади. Сен танлаган йўналиш эса “дод”, дейди… Энди мени “чўқиламаган” Муниса қолганди, дейди. Шунинг учун яхшиси уйингда қол. Пешингача ухлайсан. Кейин амаллаб уйғониб бирор нима еган киши бўласан. Танишларинг билан телефонда лақиллашасан. Сўнг инстаграмм, бало баттарларни титкилайсан. Туриб расмга тушасан, ўтириб тушасан, ётиб тушасан. Лабингни баттар шишириб расмга тушасан. У ёғи салонларга борасан. Қарабсанки, кеч бўлади ва сен қадрдон тўйларинг томон йўл оласан. У ёқда эса сенга жарақ жарақ пул беришади… Муниса ўқишга борма!.. Ўқишни обрусини тушириб қўйма!..

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here