Яна бир спортчи пичоқлаб ўлдирилди

0

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Бош прокуратура матбуот котибининг берган маълумотига кўра, 13 сентябрь куни соат 21:30 да фуқаро Ш. Т. таниши Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.

Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, Ш.Т. процессуал тартибда ушланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here