Ал-Қоида бир-икки йил ичида АҚШга таҳдид қилиши мумкин

0

“New York Times” хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Скотт Беррье маълум қилган.

“Ҳозирги баҳо шуни кўрсатадики, Ал-Қоида, эҳтимол, мамлакатимизга ҳеч бўлмаганда таҳдид соладиган салоҳиятга эга бўлиш учун 1-2 йил керак бўлади”, – деди Беррье.

АҚШ ҳарбий разведка бошлиғининг таъкидлашича, бу босқичда Америка разведка идоралари Афғонистонда бу гуруҳ фаолиятини кузатиш учун маълумот тўплаш имкониятини тиклаши керак.

Аввалроқ, АҚШ Миллий разведкаси директори Эврил Хейнс Сурия, Яман, Сомали ва Ироқ каби давлатларнинг разведка идоралари Афғонистонга қараганда хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ учун катта таҳдид сифатида тан олишини айтганди. Шу билан бирга, у бундай баҳо Ашраф Ғанининг Афғонистон ҳукумати қулаши олдидан берилганини таъкидлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here