Бародар Кобулни тарк этди

0

Кобулда ҳукумат таркиби борасидаги келишмовчиликдан сўнг Бародар ғазабланиб, Қандаҳорга жўнаб кетди. Бу ҳақда BBC Pashto хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Толибоннинг муваққат ҳукумати Бош вазирининг биринчи ўринбосари Абдул-Ғани Барoдар ва миграция масалалари бўйича вазир Халил ал-Раҳмон Ҳаққоний ўртасидаги зиддият сабабли уларнинг тарафдорлари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Барoдар ҳукуматнинг барча аъзолари Толибон вакилларидан иборат бўлишини хоҳламаган. Ҳукуматда барча этник гуруҳларга, шунингдек аёлларга жой беришга интилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here