Сирдарёдаги далада ёқиб юборилган аёл жасади топилди

0

10 сентябрь куни соат 13:50 да Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан ёқиб юборилган ҳолдаги аёл жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К. ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., В.Д. ва Ж.М. лар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (Қасддан одам ўлдириш ўта шафқатсизлик билан) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here